Илм-фан - 22:27 · 23.04.2022

Коронавирусга чалинганларда кексаликда учрайдиган касаллик эрта ривожланади

Коронавирус билан касалланганларда кексаликда учрайдиган ҳасталик эрта намоён бўлади. Бу ҳақда «УРА.ru» хабар берди.

Фото: «УРА.ru»

Россиялик иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков бу бўйича маълумот берган.

«Ёшга боғлиқ касалликлар ковиддан тузалган одамларда эрта ривожланади. Буни аниқлаш мақсадида юрак-қон томир касалликлари бўйича тадқиқотлар ўтказилган. 50 ёшдан ошганларда инсульт, юрак хуружи, ўткир тромбозга чалиниш хавфси икки баравардан беш мартагача ошган. Ёшга боғлиқ касалликлар 8–10 йил ичида ўзини намоён қилиши мумкин», — дейди мутахассис.

Шуниндгек, у ковид диабетнинг иккинчи тоифаси, мия касалликларига олиб келиши мумкинлигини айтган.

«Коронавирус, бошқа юқумли бўлмаган сурункали касалликлар каби қаришни тезлаштириши мумкин. Шунингдек, томирлар ҳам яллиғланиб, сурункали ҳолга келиши мумкин. Буларнинг барчаси тўқима аъзоларига таъсир қилиб, бунинг ортидан 2-тоифа диабет, юрак ишемик касаллиги, метаболик синдромлар, мияда қон айланишининг бузилиши, веноз етишмовчилиги, эндокрин касалликлар, аритмия каби ёшга боғлиқ ҳасталикларга олиб келади», — дейди Крючков.

Аввалроқ коронавируснинг кўпчилик билмайдиган аломатлари маълум қилинганди. Шунингдек, ковиднинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида хабар берилган.