Ковиддан кейин кузатиладиган аллергия ҳақида маълумот берилди
Россиялик дерматолог, тиббиёт фанлари доктори Юлия Галлямова коронавирус билан касалланганларда юзага келадиган аллергик реакциялар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
«Коронавирусдан кейинги аллергик реакциялар кузатилиши характерлидир, уларни даволаш қийин ва жуда узоқ вақт талаб қилади. Бемор илгари реакцияга киришмаган аллергенларга нисбатан реакцияга киришиши мумкин. Кўпинча, бу аллергик дерматит кўринишида намоён бўлади», — деган Галлямова.
Аввалроқ нима учун коронавирус мутацияланишдан тўхтамаслиги маълум қилинганди. Шунингдек, ковиднинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида хабар берилган.