Илм-фан - 0:25 · 23.04.2022

Марсдаги Қуёш тутилиши тасвирга олинди — видео

Марс сайёрасидаги «Perseverance» қурилмаси Қуёш тутилишини тиниқ тасвирга олди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

Фото: «Fotolia»

Келтирилишича, сурат Марсдаги «Фобос» сунъий йўлдоши Қуёш юзасини кесиб ўтаётганида олинган. Тутилиш 40 сониядан сал кўпроқ давом этган ва «Perseverance» роверига ўрнатилган янги авлод Mastcam-Z камераси томонидан қайд этилган.

Таъкидланишича, «Фобос» Ойдан тахминан 157 марта кичик ҳисобаланди. «Perseverance» қурилмаси бу сафар сайёра юзасини 194 марта суратга олган. NASA ушбу тасвирлардан «Фобос»нинг Қуёш фонида ҳаракатини кўрсатувчи махсус видео тайёрлаган. Мутахассисларга бундай суратлар сунъий йўлдошларнинг Марс атрофида ҳаракатланиши ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради.

Аввалроқ Марс юзасидаги вертолёт орбитадан суратга олинганди. Шунингдек, сайёранинг янги манзараси намойиш қилинган.