Ўзбекистонда давлат буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилинади
«Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот канали хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача «e-ngo.uz» электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:
нодавлат нотижорат ташкилотлар(ННТ) томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;