Жамият - 20:40 · 23.04.2022

«Талабалар келганидан бир ҳафта ўтиб институтдан кўнгли совиб кетарди» — Сарвар Каримов

Ўзбекистонлик кинорежиссёр Сарвар Каримов журналист Фаррух Худоёров билан бўлган суҳбатда Санъат ва маданият институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган пайтидаги камчиликлар ҳақида гапирди.

Фото: «Bugun.uz»

Режиссёр институт ва университетларда талабаларнинг формаси, соч-соқоли ва пайпоғи муҳокама қилинишига қарши эканини такъидлади.

«Талабалар институтга яхши ният қилиб киради, лекин бир ҳафтадан кейин институтдан кўнгли совуб кетарди. Нимага ўзи мен бу ерга топширдим, мен яхшироқ жой бўлса керак деб ўйлар эдим, мен келсам санъатдан бир баҳра оламан деб ўйлардим… дейишади.

Биз ўқиган пайтда институтда ҳақиқий ижодий муҳит бор эди. Кейин ректорлар ўзгарди, вазирликдан келган одам ректор бўлди. Биринчи қилган иши ҳаммани форма кийишга мажбурлади, соқолингни ол, сочингни тара, нимага пайпоғинг калта деган гаплар бўлди ва ўлди институт. Мен нимага бунақа қилаяпсизлар деган саволни берганимда ҳеч ким жавоб бермаган», — деди Сарвар Каримов.