Жаҳон - 0:29 · 23.04.2022

Тайван янги қанотли ракеталар ишлаб чиқаради

Тайван ҳукумати 1200 километргача учадиган, Шанхайга ҳам зарба бера оладиган қанотли ракеталарни оммавий ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «OpenGov Asia»

Маълум қиилинишича, қурол аввалги ракетанинг (парвоз масофаси тахминан 600 километр) модернизация қилинган версияси ҳисобланади. Улар потенциал ҳарбий можаро юзага келган тақдирда қирғоқдаги Хитой қўшинларига зарба бериш учун мўлжалланган.

Таъкидланишича, такомиллаштирилган ракета материк тубидаги қўмондонлик пунктлари, инфратузилма, аэродромларни йўқ қилишга қодир. Тайван маъмурияти 2021 йил кейинги беш йил ичида қурол сотиб олиш учун қўшимча 8,7 миллиард доллар ажратган. Бу маблағлар, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарилган бир неча турдаги ракеталар ҳаридига қаратилган.

Аввалроқ Тайван Украина урушидаги тактикани ўрганишни бошлаганди. Шунингдек, Хитой армияси «Тайван мустақиллиги»га қарши кескин чоралар кўришга тайёрлигини билдирган.