Тошкентда автомобиль бошқарувини вояга етмаган ўғлига берган эркак жазоланди
Тошкент шаҳрида автомобиль бошқарувини вояга етмаган фарзандига бергани сабаб эркакка чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ф.Д.га тегишли «Lacetti» 49 ёшли Р.Р.га ишончнома асосида бошқариш ҳуқуқини берган. Шу куни машинани унинг вояга етмаган 16 ёшли ўғли бошқарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Р.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғриисдаги кодекснинг 135-моддаси (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши) 2-қисми билан баённома расмийлаштирилган.
Автомашина жарима майдонига жойлаштирилган. 16 ёшли фуқаро томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маълумотлар туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга етказилган.
Аввалроқ Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган вояга етмаган тиктокерларга чора кўрилганди.