Жамият, Тошкент ш. - 19:07 · 23.04.2022

Тошкентда трамвай йўлларини қуриш қачондан бошланиши маълум бўлди

Тошкент шаҳрида трамвай йўлларини қуриш ишлари 2023 йилдан бошланади. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкентда трамвай тиклаш ишларига Туркия ва Чехиядан мутахассислар жалб этилиши кутилмоқда. Йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режалаштирлмоқда.

Маълум бўлишича, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган. Хорижга кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар келиши мумкин.

«Аввал Тошкентнинг барча такси, автобус йўллари харитага тушириб, гавжум жойлар аниқланади. Эски тажрибани бугунга ишлатиб бўлмайди. Шаҳар инфраструктураси, аҳоли оқими кўп бўлган жойлар ўзгарган. Бу борада ҳамма режаларни очиқлай олмайман. Чунки лойиҳа ҳали охирига етгани йўқ. Бошқа тарафдан ҳали трамвай қайси кўчалардан ўтиши ҳам аниқмас. Айтганимдек, ҳали таҳлиллар ниҳоясига етмаган», – дейди манба.

Аввалроқ Транспорт вазирлиги трамвайни қаерда ва қайси йўналишда тиклашни ўрганиш ишлари бошланганини таъкидлаганди.