Тошкентдаги савдо марказида чегирмалар сабаб одамлар тўпланди — видео
Тошкент шаҳридаги савдо марказида чегирмалар сабаб кўплаб одамлар тўпланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Кадр: Telegram
Маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70 фоизли чегирма эълон қилинган. Натижада кўплаб одамлар ушбу савдо марказига тўпланган.