Жаҳон - 13:38 · 24.04.2022

Беларусь бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «euroradio.by»

Маълум қилинишича, ташриф икки кун — 24 ва 25 апрель кунларига мўлжалланган бўлиб, бош вазир бошчилигидаги делегеция ҳам давлат, ҳам бизнес вакилларидан иборат.

Беларусь ҳукумати матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бош вазир ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ҳамда Абдулла Арипов музокаралар ўтказади.

Бундан ташқари, Беларусдан келган меҳмонлар «Иннопром» кўргазмаси ва Технопаркга ташриф буюради, шунингдек, Минск трактор заводи дилерлик марказининг очилишида иштирок этади.

Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли — бош вазири ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюриши маълум қилинганди.