Фотогалерея - 23:56 · 24.04.2022Православларнинг Пасха байрами, Франциядаги президент сайлови, дезинфекция қилинаётган Шанхай кўчалари — 24 апрель суратлари Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «AFP» Эфиопиялик православлар Қуддусда Пасха байрамини нишонламоқда.
Фото: «AFP» Украинаининг Лиман шаҳрида аёллар Пасха муносабати билан муқаддас битикларни ўқимоқда.
Фото: «Getty Images» Ҳиндистондаги Жамна дарёси тубидан танга олиб чиққан киши. Бу дарёга одамлар турли ишонч билан танга улоқтиришни одат қилган.
Фото: «EPA» Македониялик православлар Пасха байрами муносабати билан Қуддусдан келтирилган Муқаддас оловдан шамларини ёндирмоқда.
Фото: «EPA» Францияда президент сайловининг иккинчи тури якунланди. Амалдаги президент Эммануэль Макрон овоз беришда иштирок этди. Дастлабки натижаларга кўра, у олдинда бормоқда.
Фото: «Getty Images» Перу пойтахти Лима шаҳридаги сабзавот бозорида сотилаётган қовоқлар.
Фото: «AP» Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен сайловда овоз берди.
Фото: «VCG» Хитойнинг Шанхай шаҳри кўчалари коронавируснинг янги оқими сабаб дезинфекция қилинмоқда.
Фото: «AFP» Арманистон президенти, бош вазири ва парламент раиси арманлар «геноциди»нинг 107 йиллигини хотирламоқда.
Фото: «AFP» Киевдаги Владимир соборида Пасхани қутлаётган украиналик аскар.