Жамият, Жаҳон - 16:50 · 24.04.2022

Қозоғистонда Маккага пиёда кетаётган ўзбекистонлик зиёратчи кутиб олинди — видео

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридан бўлган Вадим Александрович Бейнеуга кираверишдаги автотураргоҳда Маккага пиёда кетаётган ўзбекистонлик зиёратчини учратиб қолди. Бу ҳақда «Lada.kz» хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, зиёратчи ўзига велосипеддан арава ясаган ва унга озиқ-овқат ҳамда кийим-кечакларини жойлаган. Эракак очиқ осмон остида йўлда ухлайди. Бу сафар уни Манғистовда кутиб олишган. 64 ёшли эркак кунига тахминан 30 километр пиёда юради.

«Ҳаммаси об-ҳавога боғлиқ», — дейди зиёратчи бундай узоқ йўлга боришдан асло қўрқмаслигини айтган ҳолда. Ҳисоб-китобларга кўра, унинг Оқтов шаҳрига бориши учун 330 километр йўл қолган. У 10 кундан кейин шаҳарда бўлиши керак. Вадим Александрович ва унинг ҳамкасблари эркакка овқат ва бир оз пул бериб, оқ йўл тилаган.

Маълумотларга кўра, 64 ёшли зиёратчи учун бу иккинчи Ҳаж сафари бўлиб, у буни биринчи марта 2015 йилда ҳозирда пиёда сафар қилган.

Аввалроқ Саудия Арабистонида Умра зиёратини амалга ошириш тартиби енгиллаштирилгани ҳақида хабар қилинганди.