Фотогалерея - 0:00 · 24.04.2022

Қуддусдаги тўқнашувлар, харобаларда ифторлик қилаётган сурияликлар, очликдан қийналаётган афғон болалари — ҳафта суратлари

Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Reuters»

Украинанинг Кухари қишлоғида бузилган кўприк устига велосипедини кўтариб чиқаётган киши.

Фото: «Reuters»

Ўтган ҳафтада Қуддус шаҳридаги ал-Ақсо масжидида Исроил полицияси ва фаластинлик мусулмонлар ўртасида яна тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Фото: «AP»

Кобулда ахлат уюмлари орасида юрган болалар. Афғонистон ҳозирда чуқур гуманитар ва иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда.

Фото: «AP»

Россия ҳарбийлари уюштирган ҳужум оқибатида ёниб кетган автомобилга қараб турган украиналик киши.

Фото: «AP»

Исроиллик ортодокс яҳудийлар Украина учун дуо қилмоқда.

Фото: «AFP»

Суриянинг Тадеф шаҳрида бузилган вайроналар олдида ифторлик қилаётган сурияликлар.

Фото: «AP»

Қуддусдаги православ руҳонийлари муқаддас байрамларини нишонламоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Идлибда вайрон бўлган уйда ифторлик қилаётган суриялик оила.

Фото: «TASS»

Болтиқ денгизида қуёш чиқиши.