Россия мудофааси янги ҳарбий транспорт самолётига эга бўлди — фото
Россия Мудофаа вазирлиги такомиллаштирилган «Ил-76МД-90А» оғир ҳарбий транспорт самолётига эга бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Фото: «Sputnik»
Маълум қилинишича, самолёт Россия тизимлари ва ускуналари билан жиҳозланган, маҳаллий компонентлардан ишлаб чиқарилган.
«‘Авиастарʼ компанияси Россия Мудофаа вазирлиги учун ишлаб чиқарилган яна бир серияли ‘Ил-76МД-90Аʼ оғир транспорт самолётини фойдаланишга топширди. Самолёт парвоз синовлари муваффақиятли якунланганидан сўнг, авиация полки таркибига қўшилган», дейилади хабарда.
Фото: «ТАСС»
Маълумотларга кўра, ҳозирда яна бир «Ил-76МД-90А» синов жараёнини ўтамоқда. Шунингдек, бир қанча самолётларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Ил-76МД-90А» биринчи парвозини 2012 йилда амалга оширган. Ил-76 нинг янгиланган версияси янги ПС-90А-76 двигателлари, ҳаводан мудофаа тизими, шунингдек, мустаҳкамланган шасси ва қанотни олган.
Фото: «Звезда»
Аввалроқ Россия илк бор «Сармат» қитъалараро ракетасини синовдан ўтказганди. Шунингдек, Россиянинг Украинага урушидаги асосий қуроли маълум қилинганди.