Жаҳон - 11:20 · 24.04.2022

Россияда ўзбекистонлик йигит ўқувчини уриб юборди — видео

Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида 19 апрель, сешанба куни ўзбекистонлик йигит «Skoda Rapid» машинасида 11 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Кадр: «Невские Новости»

Маълум қилинишича, ҳодиса Пискаревский проспекти ва Бестужевская кўчасида содир бўлган. Бола пиёдалар ўтиш жойидан велосипедда ўтаётган пайтда бошқарувда ўзбекистонлик йигит бўлган автомобиль уни уриб юборган. Жабрланувчи ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи полиция бўлимига олиб кетилган. У 2021 йилда 3 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум бўлган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик маст эркак шифокорни дўппослаганди. Шунингдек, мамлакатда ўзбекистонлик аёл эркак ҳамюртини пичоқлаганди.