23:04 | 24.04.22 309

Самарқандда ИИБ машинасида болалар «грузовой»га ортгандай олиб кетилаётгани айтилди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди

Самарқанд вилоятида 23 апрель куни Ички ишлар бошқармаси машинасида болалар «грузовой»га ортгандай олиб кетилаётгани айтилди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, шу куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими ўзига бириктирилган «Damas» транспорт воситаси билан 3 нафар вояга етмаганларни тиббий кўрикдан ўтказиб, марказга олиб қайтаётган бўлган.

Тасвирлардаги ҳолатда вояга етмаган А.А. машинанинг пастга туширилган орқа ўриндиғида ётиб кетгани акс этган. Қолган икки нафар бола машинанинг ўрта қаторидаги ўриндиқда ўтириб кетган. Машинадаги вояга етмаганларни назоратсиз қолдирган ходимга нисбатан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви тайинланиб, якуни бўйича қатъий чора кўрилиши белгиланган.

«Шу ўринда айрим тармоқ фаоллари, журналист ва блогерлардан ҳолатни текширмасдан, бузиб талқин қилмасликларини сўраймиз!», дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида ички ишлар ходимлари фуқаронинг дўконини бузиб ташлаётгани айтилган хабар тарқалганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирганди. Шунингдек, Самарқанддаги масжидда орган ходимлари ёш болани сўроқ қилгани хабар қилинганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 841
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 412
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 764
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1138