Жаҳон - 14:26 · 24.04.2022

Тожикистон президенти дунё учун хавф солаётган асосий таҳдидни айтди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Японияда ташкил этилган тўртинчи Осиё–Тинч океани сув саммитининг очилиш маросимида нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб, «Sputnik Таджикистан» хабар берди.

Фото: «Sputnik Таджикистан»

Маълум қилинишича, Раҳмон 2007 йилдаги биринчи Осиё–Тинч океани сув саммити чоғидаги нутқини эслатиб ўтган. Ўшанда Тожикистон президенти сув нефть, газ, кўмир ва бошқа ресурслардан ҳам қимматроқ бўлади, деган фикрни билдирган.

«Орадан қарийб 15 йил ўтиб, дунёдаги мавжуд вазиятнинг кўплаб таҳлиллари натижалари ушбу баёнотнинг долзарблигини кўрсатмоқда», дейилади хабарда.

Келтирилишича, давлат раҳбари 20 йил давомида республикада ушбу мавзудаги муҳим масалаларни жаҳон кун тартибига тарғиб этиш борасида жиддий саъй-ҳаракатлар амалга оширилган. «Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 8 та резолюцияни қабул қилди, муҳим сув муаммоларини ҳал этиш бўйича мамлакатда бир неча бор юқори даражадаги жаҳон форумлари ўтказилди», — дея эслайди Раҳмон.

Қайд этилишича, 2018–2028 йилларга мўлжалланган «Сув барқарор ривожланиш учун» халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги тўғрисидаги ҳужжат энг муҳимларидан бири бўлган. «Қабул қилинган ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши келажак авлоднинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлайди. Бироқ бугунги кунда улар белгиланган режаларни амалга ошириш учун зарур саъй-ҳаракатларни бажармаяпти, шу боис жаҳон ҳамжамиятига белгиланган мақсадларга эришиш қийин бўлади», — дейди давлат раҳбари, бундан ташқари, жараёнга замонавий хавф ва таҳдидлар, жумладан, иқлим ўзгариши ҳам тўсқинлик қилаётгани таъкидлаб.

Президентнинг қайд этишича, бу ҳолат алоҳида эътибор талаб қилади, чунки унинг сув ресурсларига, айниқса музликларга таъсири яққол ва ташвишлидир.

Аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Қирғизистон билан чегара масалалари тезроқ ҳал этилиши тарафдори эканини айтганди. Шунингдек, дунёдаги вазиятнинг республикадаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятга жиддий таъсири ҳақида гапириб, аҳолини озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирганди.