Жаҳон - 20:02 · 24.04.2022

Учинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келувчи сабаб маълум қилинди

Бир давлатнинг космик кемасига қарши сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш Учинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин маълум қилди.

Фото: «Ferra.ru»

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Американинг «Boeing Х-37» самолёти оммавий қирғин қуроли ташувчиси бўлиши мумкин.

«Шуни ёдда тутиш керакки, бегона космик кеманинг йўқ қилиниши учинчи жаҳон уруши бўлиши мумкин. Бу сабаб ҳар қандай давлат учун жиддий хавфдир», дейилади хабарда.

«Роскосмос» раҳбарининг айтишича, космосдан Ерга таъсир қилиш аллақачон ҳақиқатга айланган бўлиб, дунё хавфсизлиги учун улкан хавфларни келтириб чиқариш эҳтимоли ошган. Вашингтон эса ҳозирча Москва ва Пекинга коинотга қурол-яроғ учирилишини тақиқловчи шартнома тузиш таклифига жавоб бермаган.

Аввалроқ Учинчи жаҳон уруши бошланса, Россияни 6 та давлат қўллаб-қувватлаши маълум қилинганди.