Жаҳон - 21:32 · 25.04.2022

Алишер Усмоновнинг 300 млн долларлик «Alaiya» суперяхтаси намойиш қилинди — фото

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов синглисининг 800 миллион долларлик «Dilbar» яхтаси Германия томонидан мусодара қилиниши ортидан, ўзининг «Alaiya» мегаяхтаси ҳибсга олинмаслиги учун уни Мальдив оролларига жойлаштиргани маълум бўлди.

Фото: «Luxurylaunches»

Яхта айни дамда Мальдив оролларидаги Мале шаҳрида жойлашган. Узунлиги 365 футлик «Alaiya» аввалроқ «Гуля хоним» номи билан танилгани ва 512 футлик «Dilbar»дан кичикроқлиги айтилган. «Dilbar» 24 та хона ва 100 кишилик экипаж учун 3800 квадрат метр майдонга эга бўлса, «Alaiya» 9 та хонада 18 меҳмонни жойлаштириши мумкин.

Таъкидланишича, яхта катта бўлмасада, ҳашаматга эга. Германиянинг «Lürssen Werft» кема ясовчи компанияси томонидан қурилган «Alaiya» 2019 йилда эгасига етказиб берилган, унинг ички ва ташқи кўриниши Лондонда жойлашган «Winch Design» томонидан амалга оширилган.

Фото: «Lurssen»

Яхтанинг Calacatta Vogli мармаридан тортиб 24 каратли олтин шифт профиллари, мармар зинапоялари ва олтин тутқичларигача диққатни тортади. Шифтларнинг ҳашаматли эканига қарамай, шоҳона кўк ва қаймоқ рангли ипак гилам эътиборни тортади.

Фото: «Winch Design»

«Alaiya»да 8 та меҳмонхона каютаси бор, улар географик йўналишларга ишора қилиши келтирилган. Бу «Прованс», «Хитой денгизи», «Рус дачаси» ва «Тоскана» ҳисобланади. Лондон, Париж, Нью-Йорк ва Марокаш асосий палубада жойлашган. Ўнг томонда сауна, музли фаввора, чўмилиш платформасига олиб борадиган душ бор. Географик кўриниш яхтанинг ҳар бир бурчагида аск этиши: спа ҳудудида табиий лимон дарахти борлиги айтилган. Яна бир махсус Лимон дарахтзори дам олиш хонасида ҳаммом, сартарошхона ва массаж хонасини жойлашган.

Фото: «Winch Design»
Фото: «Lurssen»

Яхтанинг юқори палубасида «Ladurée» қандолат дўкони кўринишини берадиган кичик меҳмонхона жойлашган. «Alaiya» узунлиги 100 метрдан ортиқ, ялпи тоннажи 4699,0 тоннани ташкил қилувчи 59 та моторли яхталардан биридир. У 4350 от кучига эга MTU (Германиянинг юқори тезликда ишлайдиган моторлар ишлаб чиқарувчи компанияси) двигателлари билан жиҳозланган.

Фото: «Winch Design»
Фото: «Lurssen»