ДХХ фуқарони 40 минг долларга АҚШга юбормоқчи бўлган эркакни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда фуқарони 40 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзосини ушлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Хусусан, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги, 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони 40.000 доллар эвазига айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилган. Олдиндан келишилган маблағнинг 5.000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўтказилган тезкор тадбир давомида маҳаллий фуқароларни Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юборилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023