8:46 | 25.04.22 311

Эммануэль Макрон Франция президенти этиб иккинчи муддатга сайланди

У 58,5 фоиз овоз тўплаб, Ле Пенни ортда қолдирди

Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида 58 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган Эммануэль Макрон мамлакат президенти этиб қайта сайланди.

Фото: «rbc.ru»

Қайд этилишича, мамлакатда 24 апрель, якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилган. Маълумотларга кўра, Эммануэль Макрон 58,55 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Унинг рақиби — «Миллий бирлашув» партияси раиси Марин Ле Пен 41,45 фоизи овоз йиққан.

Келтирилишича, сайловнинг биринчи босқичида Макрон 27 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, Ле Пендан салкам тўрт фоизга ўзиб кетган. «Итоатсиз Франция» партияси раҳбари Жан-Люк Меленчон учинчи ўринни олган.

Сўровномалар натижаси 44 ёшли Макроннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини кўрсатган. 21 апрелда бўлиб ўтган теледебатда Макрон сайловолди ишларида фаворит бўлган. 2017 йилда Макрон ва Ле Пен президентлик учун курашаётган пайтда сайловчиларнинг 25 фоизи овоз бермаган, бу 1969 йилдан бери Франциядаги президентлик сайловларида энг паст натижа.

Дебатда Ле Пен агар у ғалаба қозонса, мусулмон аёлларнинг жамоат жойларида бошини ўрашни тақиқлаш ҳақидаги сиёсатни амалга оширишини айтган. «Миллий бирлашув» раҳбари Францияда «анархистик ва оммавий» иммиграцияни тугатишга ваъда берган.

Президентликка 39 ёшида сайланган Макрон мамлакат тарихидаги энг ёш раҳбар ва ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатган биринчи давлат раҳбари бўлган. Беш йил муқаддам сайловларнинг иккинчи босқичида у ҳозирги рақиби Марин Ле Пендан устун келган, бироқ каттароқ фарқ билан. Франция президенти тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Биринчи турда номзодларнинг бирортаси мутлақ овозга эга бўлмаса, энг кўп овоз олган икки номзод ўртасида иккинчи тур ўтказилади. Давлат раҳбари лавозимини кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгаллаш мумкин эмас. Макроннинг ғалабаси уни 2002 йилда Жак Ширакдан кейин иккинчи муддатга қайта сайланган биринчи Франция президентига айлантирди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 407
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 744
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 400
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 766
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285