Коронавирус бир ярим йил ичида шамоллашга сабаб бўлувчи вирусга айланади. Бу ҳақда биология фанлари доктори, вирусолог Петр Чумаков «URA.ru»га хабар берди.
Фото: «Ведомости»
Маълум қилинишича, коронавирус инсон популяциясида қолади. Бироқ у заифлашиб, мавсумий шамоллашга сабаб бўлади.
«Бироз вақт ўтгач, биз ковиднинг маълум вариантига эътибор ҳам қаратмаймиз. Бир ярим йилдан сўнг ‘COVIDʼ демаймиз, аммо у шамолаш қўзғатувчиларидан бирига айланади», — деган Чумаков.
Олимнинг фикрича, коронавирус энди одамлар ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмайди. «Менимча, кейинги коронавирус штамлари янада кучсизроқ бўлади. Келажакда шамоллаш белгилари билан коронавирусга тест топшириш шарт бўлмайди», — дейди мутахассис.
Аввалроқ коронавирусга чалинганларда кексаликда учрайдиган касаллик эрта ривожланиши маълум бўлганди. Шунингдек, нима учун коронавирус мутацияланишдан тўхтамаслиги айтилган.