Жаҳон - 17:07 · 25.04.2022

Ливан ва Исроил бир-бирининг ҳудудига ракета учирди

Ливан ва Исроил 25 апрель, душанба куни бир-бирининг ҳудудига ракета учирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Nouvelles Du Monde»

Маълум қилинишича, авиазарбага Ливандан учирилган ракета сабаб бўлган. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари ракета учирилган майдонга зарба берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ливандан Исроил томон учирилган ракета мамлакат шимолидаги Матзува яқинидаги очиқ ҳудудга тушган. Жавоб зарбаси эса Ливан жанубидаги очиқ майдондаги учириш зонаси ва инфратузилма объектига қаратилган.

Фото: «Nouvelles Du Monde»

Ўз навбатида, БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари икки томонни вазминлик ва хотиржамликка чақирган.

Аввалроқ Ғазо секторидан Исроилга иккита ракета учирилгани акс этган видео эълон қилинганди. Шунингдек, Исроил ва Ғазо сектори бири бирининг ҳудудига ракета учиргани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE