Ўзбекистонда кузатиладиган ҳафталик об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, ҳафтанинг охиригача асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат 27 апрелда марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Келтирилишича, 27 апрель куни шимолда ва чўл ҳудудларида, 28 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳафта ўртасига келиб Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига кундузги ҳарорати 27–32даражагача кўтарилади.