Ўзбекистонда ОТМга киришда тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат комиссияси баёни билан 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
  • Математика — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
  • Ўзбекистон тарихи — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

  • 1-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл — 93 балл.
  • 2-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 156 балл.

Умумий ҳолда, 2022/2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни ташкил этади.

Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF-файл орқали танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун тест синовлари фанлар мажмуаси 2021 йил 11 март куни тасдиқланганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023