Ўзбекистонда йил бошидан бери фуқароларга қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди
Ўзбекистонда йил бошидан бери истеъмолчиларга 57,5 миллиард сўмлик кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил бошидан ҳозиргача истеъмолчиларга 57,5 миллиард сўм кешбэк тўланган. Март ойида фуқаролар томонидан йиғилган жами кешбек суммасидан 23 апрель ҳолатига 22,7 млрд сўм тўланган. Шунингдек, сотувчилар томонидан 1080 та харид чеки бекор қилингани сабабли 260 миллион сўм кешбек тўланмайдиган бўлди.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда. Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини «Солиқ» мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиши лозим. Автомобиль, темир йўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.
Аввалроқ февраль ойида истеъмолчилар 18,4 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилгани хабар қилинганди.