Жамият - 9:50 · 25.04.2022

Ўзбекистонга 3 ойда қанча электромобиль олиб келинди?

Ўзбекистон январь–март ойларида хориждан 455 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, январь–март ойларида Ўзбекистон 9 та давлатдан 13,5 миллион долларга 455 та электромобиль импорт қилган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

Қуйида 3 ойда асосан электромобиль импорт қилинган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Хитой – 426 та;
  • Германия – 13 та;
  • Гонконг – 7 та;
  • БАА – 3 та;
  • Эстония – 2 та;
  • АҚШ – 1 та;
  • Канада – 1 та.

Аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистон 2021 йилда хориждан 16,9 миллион долларга 809 та электромобиль сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.