Ўзбекистонлик имом-хатиблар АҚШда учрашувлар ўтказмоқда
Ўзбекистонлик имом-хатиблар жамоаси 24 апрель куни эрта тонгда АҚШнинг Синсиннати штатида яшовчи ҳамюртларимиз юртимиз имом-хатиблари билан биргаликда бомдод намозини «Синсиннати Ислом маркази» масжидида адо қилди.
Шундан сўнг имом-хатиблар Иллинойс штатининг Чикаго шаҳри томон йўл олган. Жалолиддин домла Ҳамрақулов ва Ҳасан домла Қодиров Чикагода яшайдиган юртдошлар учун илмий суҳбат қилиб берган.
Шундан сўнг Муҳаммад Аюб домла Косоний юртдошларимизнинг саволларига жавоб бериб, улар билан самимий мулоқот ўтказган.
Шунингдек, имом-хатиблар жамоаси АҚШ давлат департаменти Халқаро диний эркинлик идораси вакиллар билан ҳам учрашув ўтказган.
«Ўзбекистон имом-хатиблари делегацияси билан тинч, барқарор ва фаровон мамлакат учун диний эркинликнинг аҳамияти, фуқаролик жамиятининг ўрни ҳақида суҳбат бўлиб ўтди», дейилади идора хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан ташриф буюрган уламоларимизнинг АҚШдаги илмий учрашувлари 2 майгача давом этади.