Жаҳон - 22:32 · 25.04.2022

Қайси давлатлар сайёҳлар учун коронавирус талабларини юмшатди?

Мутахассислар ҳафта давомида сайёҳлар учун кириш қоидаларини соддалаштирган ва коронавирусга қарши чораларни енгиллаштирган мамлакатларни маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «inCYnews»

Вена 16 апрелдан бошлаб жамоат жойларида ковид сертификатларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, ёпиқ жойларда тиббий ниқоб режимини бекор қилган. Австрияга бориш учун фақат ПЗР ёки антитаначалар учун тест топшириш керак бўлади. Словакия, Исроил, Италия, Шри-Ланка, Испания ва АҚШ тиббий ниқоб тақиш мажбуриятни олиб ташлаган.

Эндиликда Шимолий Македония келувчилардан эмланиш сертификатлари ва COVID-19 учун тест топшириш талаб қилмайди. Парагвай ҳам эмланмаган саёҳатчиларни қабул қилади. Кириш учун 48 соатдан ортиқ бўлмаган салбий ПЗР тестини тақдим этиш керак.

Аввалроқ коронавируснинг кўпчилик билмайдиган аломатлари маълум қилинганди. Шунингдек, ковиднинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида хабар берилган.