Жаҳон - 11:31 · 25.04.2022

Россия АҚШдан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилиб, нота юборди

Россия ҳукумати Америка Қўшма Штатларидан Украинага ёрдам сифатида қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилиб, нота юборди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Келтирилишича, нота юборилишининг асосий мақсади: АҚШнинг Украинага қурол етказиб беришини тўхтатиш бўлган.

«800 миллион доллар — бу Вашингтоннинг Киевга қурол етказиб берадиган миқдори. Жуда катта кўрсаткич, вазиятга дипломатик ечим излашга ҳисса қўшмайди.

Ҳа, биз АҚШ Украинани қурол-яроғ билан таъминлаётган вазиятнинг номақбуллигини таъкидладик ва бу амалиётни тўхтатишни талаб қилдик», — деди Россиянинг элчиси. У Украинага қурол етказиб бериш вазиятни янада оғирлаштириши, кўпроқ йўқотишлар кузатилиши деб атади.

Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берган давлатларга нота юборгани хабар қилинганди. Унда қуроллантириш оқибати маълум қилинган.