Жаҳон - 22:32 · 25.04.2022

Швейцарияда сайёҳлар учун ўрнатилган ковид чекловлар олиб ташланади

Швейцария 2 майдан бошлаб пандемия даврида киритилган барча саёҳат чекловларини бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото« «Deutsche Welle»

Маълум қилинишича, одатий кириш қоидалари Европа Иттифоқидан ташриф буюрувчиларга ҳам, учинчи мамлакатлардан келувчиларга ҳам тегишли бўлади. Чекловларни олиб ташлаш мамлакатда коронавирус юқтирганлар сонининг камайиши, эмланган фуқароларнинг кўпайгани ва туризм саноатини тиклаш зарурати сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд 1 майдан бошлаб эмланган саёҳатчилар учун барча COVID-19 тестларини бекор қилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Грецияда сайёҳлар учун ковид талаблари ўзгаргани ҳақида хабар берилган.