Бухоро, Жамият - 11:35 · 26.04.2022

Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Бухоро–Истанбул–Бухоро йўналишида 15 майдан мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 15 майдан бошлаб Бухоро–Истанбул–Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтада икки марта: пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна бир шаҳрига мунтазам авиақатнов йўлга қўйилгани хабар қилинганди. Дастлабки парвоз 160 киши билан амалга оширилган.