Жаҳон, Сиёсат - 19:37 · 26.04.2022

Эрон ва Афғонистон чегарасида кескинлик кучайди

Эрон ва Афғонистон чегарасида кескинлик кучаймоқда. Бу ҳақда «Iran International» хабар берди.

Кадр: Telegram / @ bugunuzlive

Маълум қилинишича, Афғонистон чегарасида Эрон танклари қайд этилган. Ҳарбий техника акс этган тасвирлар Ислом инқилоби гвардияси корпусига яқин манбаадан эълон қилинган. Тасвирда 88-зирҳли дивизиянинг Т-72 автомашиналарини кўриш мумкин. Аҳоли орасида «Толибон» билан жанглар бошланиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Таъкидланишича, чегаранинг нариги томонида Ислом-Қалъа назорат пунктида «Толибон» ўзларининг пикаплари ва «Humvee» машиналари билан жангга шай турибди. Уларда 12,7 милиметрли Эрон AM-50 Sayya снайпер милтиғи борлиги, Ашраф Ғани билан уруш пайтида бу қуроллар Эрон томонидан «Толибон»га берилгани айтилган.

Эром расмийси видеога изоҳ бериб, мамлакат армиясининг «қуруқликдаги кучлари шарқий чегараларни кечаю кундуз патруль қилишини» қўшимча қилган.

25 апрель, душанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Саид Хатибзода Эрон ва «Толибон» ўртасида Доғарун чегарасида кескинлик борлигини тасдиқлаб, Теҳрон ўз хавотирлари ҳақида Кобулни хабардор қилганини айтган.

«Умид қиламизки, чегарачиларимизнинг Эрон–Афғонистон чегарасида ўзини тутиб туриши бошқа томонни нотўғри тушунишига олиб келмади. Бу масалаларнинг такрорланиши жиддий ташвиш уйғотади», — дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон Афғонистон вилоятларига авиазарба берганди.