Жаҳон - 19:52 · 26.04.2022

Ковидни даволашда D витаминнинг самарадорлиги баҳоланди

Россиялик вирусолог Евгений Тимаков D витаминининг коронавирусни даволашда самарадорлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Naked Science»

Мутахассисга кўра, витаминни ортиқча дозада қабул қилиш хавфли ён таъсирга олиб келади. «D витаминининг юқори дозалари ҳар доим ҳам фойдали эмас. Аммо профилактикада уни 2-3 баравар ошириш ва доимий истеъмол қилиш ковиднинг оғир кечишини камайтиради. Юқори дозаларда юзага келиши мумкин бўлган кўплаб ён таъсирлар мавжуд. Икки йил давомида олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, витамин қабул қилишни 2-3 баравардан оширмаслик керак», — деган у.

Таъкидланишича, D витаминини ортиқча дозада қабул қилиш яллиғланиш ўчоқларида кальцийнинг тўпланишига ва кальцификациялар ҳосил бўлган органларнинг бузилишига олиб келади. Шунинг учун D витаминини гипердозларда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Аввалроқ ковиддан кейин организм учун зарур бўладиган витаминлар номи айтилганди. Шунингдек, ковид қандай руҳий муаммоларни келтириб чиқариши маълум қилинганди.