Фотогалерея - 23:56 · 26.04.2022

Муҳаммад Юсуфни хотирлаган Шуҳрат Абдураҳмонов, «полка»га ўйнаётган андижонликлар, Шимолий Кореядаги ҳарбий парад — 26 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг туғилган куни. Шу муносабат билан шоир ўсган Марҳамат туманида (Андижон) уни хотиралаш тадбирлари бўлиб ўтди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ушбу туманда бўлиб, шоирнинг қабри ва уйини зиёрат қилди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу ҳам Андижонда олинган сурат. У ерда (мажбуранми, ўзи хоҳлабми — фарқи йўқ) андижонликлар (ўзини ҳақиқий андижонликман деб ҳисоблаганлар) «Андижон полька»сига рақсга тушмоқда. Бу, албатта, вилоят ҳокимининг «ташаббуси»дан кейин содир бўлмоқда.

Фото: «Reuters»

Бу эса Шимолий Кореяда олинган сурат. У ерда Армия ташкил топганининг 90 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Бундай катта, залворли, ваҳимали ташаббуслар шимолликларда кимдан чиқишини яхши биласиз.

Фото: Telegram

«Inkuzart» томонидан Аксилкоррупция агентлиги биноси деворига чизилган антикоррупцион граффити.

Фото: «Getty Images»

Энди жаҳоннинг турли нуқталаридаги суратларни улушсак ҳам бўлар, бизнингча. Бу — Хитойда жойлашган Макао автоном республикаси қирғоқларида ёнаётган кема.

Фото: «Reuters»

Украиналик аёл жанг майдонига кетаётган эри билан хайрлашмоқда. Балки сўнгги марта кўраётгандир, сўнгги марта хайрлашаётгандир, балки сўнгги марта қучаётгандир. Ҳаёт шунақа. Тинчлик шунақа — бебаҳо. Иккисининг ҳам қадрига етинг.

Фото: Львов шаҳри фавқулодда вазиятлар хизмати

Россиялик ҳарбийлар нишонига тушган Украинанинг Красне темирйўл станцияси. Яна бир бор: номинг ўчсин, уруш (ва уни бошлаганлар)!

Фото: «Reuters»

Канаданинг Қизил дарё водийсида содир бўлган сув тошқини оқибатлари.

Фото: «TACC»

Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антонио Гутерришни қабул қилди. Доимгидек, узун(дан узун) стол атрофида.