Нукусда бир гуруҳ қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди — видео
Нукус шаҳрида 7 март куни бир гуруҳ қизлар ўртасида даҳанаки тортишув сабаб муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Ички ишалр вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳар ИИБ томонидан тезкор суриштирув олиб борилган. Аниқланишича, воқеа 7 март соат тахминан 21:00 атрофида содир бўлган. Л.А. исмли фуқаро Ю.С., Ж.Д., К.А., М.Д., ҳамда Хўжайли туманида яшовчи Б.Г., лар билан ўз ора гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган.
Бунга чидай олмаган Л.А, С.Ю билан жанжаллашган вақтида С.Ю нинг танишлари ушбу жанжалга қўшилиб, Л.А ни дўппослаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси 3,5 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.