Жамият - 18:39 · 26.04.2022

Ўзбекистонда бир йилда қанча хотин-қиз жинсий зўравонликка учрагани маълум бўлди

АОКАда 26 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева Ўзбекистонда 2021 йилда қанча хотин-қизлар жинсий зўравонликка учраганини очиқлади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири Шоҳуҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаатлар келиб тушган. Уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.

«Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7 174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 34 330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган», — дея таъкидлади ИИВ вакили Умида Абдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёлларга нисбатан зўравонлик юқори бўлган мамлакат маълум қилинганди.