Жамият - 13:40 · 26.04.2022

Ўзбекистоннинг қишлоқ ва шаҳарларида яшовчи аҳоли сони маълум бўлди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, аҳоли сони 35,4 миллион кишини ташкил қилади. Улардан 17,6 миллиони аёллар бўлса, 17 8 миллион нафари эркаклар.

Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,4 миллион нафарни ташкил қилади. Қуйида мос давр билан айрим демографик кўрсаткичлар эълон қилинган:

  • туғилиш сони – 203,7 минг киши;
  • ўлимлар сони – 40,4 минг киши;
  • никоҳлар сони – 57,9 мингта;
  • ажримлар сони – 12,2 мингта;
  • кўчиб келган одамлар сони – 0,4 минг киши;
  • кўчиб кетганлар сони – 1,2 минг киши.

Аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига қанчага ошаётгани бўйича маълумот берилганди.