Жаҳон - 19:54 · 26.04.2022

Пекинда аҳолини коронавирусга оммавий текшириш бошланди

Хитой ҳукумати Пекиннинг 22 миллион аҳолисини коронавирусга оммавий текширмоқда. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, шаҳарда касаллланишлар сони 40 тани ташкил қилади. Пекин аҳолиси шаҳар блокланишидан қўрқиб, озиқ-овқат ғамлашни бошлаган. Шу сабабли дўконларда турнақатор навбатлар кузатилмоқда.

«Кеча янгиликларда сабзавот заҳиралари 30 кунга етиши айтилди. Шунинг учун бундан умуман ташвишланмайман. Умид қиламанки, бизда Шанхайдагидек вазият бўлмайди. Қизим давлат идорасида ишлайди. У маҳсулот етказиб беришда узилишлар бўлмаслигин айтмоқда», — дейди пекинлик Чжао Хунмэй.

Таъкидланишича, Пекинда COVID-19 учун оммавий тест синовлари ўтказилмоқда. Бу шаҳарнинг 16 туманидан 11 тасида ишга туширилган.

Аввалроқ Шанхайдаги ковид билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берилганди. Шунингдек, шаҳарда аҳолидан ковид тестларини олишга ҳарбийлар жалб қилинганди.