Фотогалерея - 0:04 · 26.04.2022

Қадимги Рим империясининг туғилган куни, америкаликлар билан учрашган Зеленский, оммавий тестдан ўтказилаётган хитойликлар — 25 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Покистонда Рамазон ҳайитига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Фото: «TASS»

Британиянинг Уитби шаҳрида гот субкултураси фестивали ўтказилмоқда.

Фото: «EPA»

Пекин аҳолиси коронавирусга қарши оммавий тестдан ўтказилмоқда.

Фото: «EPA»

Мексикалик аёллар 18 ёшли Дебани Эскобарни ўлик ҳолда топилгани сабабли мамлакатдаги феминисид жиноятига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: «EPA»

Калифорнияда «Coachella Valley — 2022» мусиқа фестивали ўтказилмоқда.

Фото: «Vostock Photo»

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда унинг рафиқаси Брижит Макрон президент сайловидаги ғалабани нишонламоқда.

Фото: «Zuma»

Буюк Британиянинг Эссекс графлигида анъанавий лойда юриш бўлиб ўтди.

Фото: «Vostock Photo»

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳридаги Бирла планетарийсида соясиз кун бўлиб ўтмоқда. Йилда икки марта такрорланадиган бу кунда Қуёш инсон боши устига келади ва унинг ерда сояси кўринмайди.

Фото: «Getty Images»

Италияликлар Қадимги Рим империясининг туғилган санасини нишонламоқда.

Фото: «Reuters»

Украина президенти Володимир Зеленский Киевда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди.