Жаҳон, Иқтисод - 12:35 · 26.04.2022

Россия санкциялар фонида иқтисодиётини неча йилда тиклаши прогноз қилинди

«S&P Global Market Intelligence» таҳлилчилари Россия санкциялар фонида иқтисодиётини неча йилда тиклашини прогноз қилди.

Фото: «Ria.ru»

Маълум бўлишича, Ғарб санкциялари фонида Россияга иқтисодиётни 2021 йил даражасига қайтариш учун ўн йил керак бўлади. Уларнинг фикрича, Украинага бунинг учун беш йил сарфлаши керак бўлади.

Прогнозга кўра, 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг пасайиши 11,1 фоизни ташкил қилади. 2023 йилга келиб, ЯИМ пасайиши 1,9 фоизгача секинлашади. Кўшимча қилинишича, ўсиш фақат 2024 йилда кутилмоқда — 1,6 фоиз.

Келтирилишича, 2022 йилда мамлакатда инфляция 17,8 фоизни ташкил этади. Таҳлилчиларга кўра, 2023 йилда – 10 фоиз, 2024 йилда – 7,5 фоиз, 2026 йилга келиб инфляция 4,6 фоизгача пасаяди.

Украина ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 45,7 фоизга қисқаради. Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам Россия билан яқин иқтисодий алоқалар туфайли иқтисодиётнинг тушиши кутилмоқда. Минтақадаги бошқа мамлакатлар ретсессиядан қочишлари мумкин, аммо ўсиб бораётган инфляция, таъминот занжири узилишлари ва истеъмолчилар хатти-ҳаракатларининг ўзгариши иқтисодий ўсишни сусайтиради.

Аввалроқ «Fitch Rating» агентлиги Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 3,1 фоизга ўсишини прогноз қилганди.