Илм-фан - 19:51 · 26.04.2022

Россиялик вирусолог COVID-19 номаълум гепатитга сабаб бўлаётганини айтди

Россиялик вирусолог дунёда болалар орасида тарқалаётган номаълум ўткир гепатит ковид ёки унга қарши эмланиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Daily Sabah»

Микробиолог, Россия Фанлар академиги Виталий Зверев мазкур фикрни илгари сурган. «Жиддий илмий далил йўқ, лекин болаларнинг эмлангани ёки ковидга чалингани бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Менимча, бу вакцинадан кейин келиб чиққан аутоиммун гепатит ҳисобланади», — дея таъкидлаган у.

Зверев беморлар аввалроқ COVID-19’га қарши Америка вакциналари билан эмланганини, улар таркибида жуда кўп миқдорда коронавирус оқсили бўлганини таъкидлаган.

Ўз навбатида, британиялик мутахассислар гепатитга вакцина сабаб бўлмагани, чунки касалликка чалинган болалар деярли эмланмаганини айтган.

Аввалроқ кимларнинг эмланганидан кейин ковидга чалиниш хавфи ошиши маълум бўлганди. Шунингдек, коронавируснинг қандай кечишини аниқлаш йўли топилганди.