Тошкентда фуқароларни Умрага ноқонуний юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият фуқароларни Умра сафарига ноқонуний юбораётгани аниқланди. Бу ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида амалга оширилди.

Фото: «Muslim.uz» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни 6200 доллар эвазига Умра сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 3100 доллар олган вақтида ушланган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони Умра сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлган. МЧЖ ўз мижозларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Шавкат Ҳамдамов Умра сафари нархи Рамазон ойида оширилишини маълум қилганди.

Ҳамдамовнинг айтишича, бу Ўзбекистон томони ташаббуси эмас, балки ушбу ойда сафар талаби бўлган мусулмонлар сони кўпайиши туфайли Саудия Арабистонида нархлар қимматлайди.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади