«Тўхтамасдан тайёрланишни маслаҳат берамиз, бошқа нима деймиз» — Олий таълим вазирлиги вакили

АОКАда 26 апрель куни 2022–2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айрим таълим йўналишларидаг фанлар нима сабабдан ўзгаргани ва кечикиб эълон қилингани юзасидан изоҳ берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Қайд этилишича, анжуман давомида журналист мутасаддилардан ўзбек тили ва адабиёти, филолигия таълим йўналишларида она-тили, тарих фанлари она-тили, чет тили фанларига ўзгартирилган, нима учун бу янгилик қабул синовлари бошланишига 1,5 ой қолганда эълон қилингани ва фанлар мажмуаси нима сабабдан кеч эълон қилингани ҳақида сўраган. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов эса ҳолатга изоҳ берган. Абитуриентлардан узр сўраб, тайёргарликларни давом эттиришларини маслаҳат берган.

«Айтиб ўтилган таълим йўналишлари бўйича эътирозлар бор, тўғри. Буни айнан мутахассислик олий таълим муассасалари айнан шундай бўлиши кераклигини асослаб берганлиги сабабли тарих фанининг ўрнига хорижий тил қўйилган. Бугунги кунда ўзбек тили бўйича мутахассислар, адабиётшунослар хорижий тилни билиши керак деган таклифлар билан чиқишган.

Яширадиган ҳолат эмас, тўғри, бу ерда бир оз кечикиш бор. Лекин мана шу йўналишга ҳужжат топширувчи барча тоифадаги ва ҳудуддаги абитуриентларга бир хил шароит бўлади. Қайсидир ҳудудда эскича, қайсидир ОТМда янгича бўлади деган гап йўқ. Мажмуани ўзгартириш бир–икки кишининг фикри билан амалга ошмайди. Асослаб берилгани учун ўзгартирилди. Яна қачон ўзгартиришни асослаб беришмагунича, кейинги йилларда ҳам мана шу таклифлар ўзгармайди.

Бу жараёнда бир нечта ОТМларнинг мутахассислари фикрлар беради, муҳокама қилинади, маълум бир вақт талаб қилади. Ўзгартириш жараёнлари бизнинг умумий ҳужжатни қабул қилиш жараёнимизни кечиктиришга сабабчи бўлади. Ўзгариш бўлмаганда, уни январда ёки декабрда ҳам тасдиқлаб қўйиш мумкин.

Абитуриентларга озгина ноқулайлик туғдиряпти, бунинг учун узр сўраймиз — бу ҳеч нимани ўзгартирмайди, тўғри. Лекин қолган вақтларини ўзгарган тартибдаги фанлар бўйича тўхтатмасдан тайёрланишга қаратишларини маслаҳат берамиз, бошқа нима деймиз», — деди Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Ҳолиқов.

Эсдатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат тест маркази тасдиқланган тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини эълон қилганди. Шунингдек, абитуриентларнинг мактабдаги баҳоси ОТМга киришда ҳисобга олиниши ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023