Жамият - 16:15 · 26.04.2022

Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Тайинловга кўра, Бахтиёр Ибрагимов туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

Нусратилла Зикриллаев туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими вазифасида ишлаган.

Ботиржон Шаҳриёров туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Қонунчилик палатасида ўтказилган мажлисда Туризм ва спорт вазирлиги иккига ажратилгани ва уларга раҳбарлар номзоди маъқуллангани хабар қилинганди.