Хатирчи ҳокими айрим ўқувчиларни уриб ўқитиш кераклигини айтди — аудио

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мажлис пайтида мактаб ўқитувчиларига болаларни керак бўлса, уриб ўқитиш кераклигини таъкидлади. Унинг сўзлари туширилган аудио 25 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фото: Хатирчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати / Иллюстратив

Ҳоким нутқи давомида ўқитувчиларга қаттиққўл бўлишни, ўқувчилардан вазифаларни талаб қилишни сўраган.

«Компьютерларимизни тўғрилаймиз, бошқа қиламиз. Китоб етишмайдими? Етишадими? Билим бераётган ўқитувчилар талабни қаттиқ қилиши керак. Вазифанг қани, конспектинг қани, деб сўраши керак.

Ўқитувчида нутқ бўлиши керак, билим билиши керак. Уйга вазифани бажармаган ўқувчига танбеҳ бериши керак. Шундагина ўзгариш бўлади. Биз қанча калтак еб катта бўлганмиз? Ўқитувчининг калтаги бизни шу даражага олиб келган, уни жуда ҳурмат қиламан.

Бир-иккитасини уринг, калтакланг, ҳеч нарса қилмайди. Бир-икки шапалоқ билан ҳеч нима бўлмайди. Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак. Мана мендан яхшигина ўқитувчи чиқади. Мен талаб қилгандек талаб қилинглар», — дейди Сайфиддин Низомов.

Хатирчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 26 апрель куни ушбу аудио юзасидан тушунтириш берди. Таъкидланишича, туман ёшларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи паст бўлгани сабабли ҳоким таълим сифати паст бўлган мактаб раҳбарларига айрим тавсиялар берган.

«Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари Олий таълим муассасаларига киришда Хатирчи тумани етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. Юртимиздаги кўпгина Олийгоҳларда хатирчилик талабаларни борлиги бизни хурсанд қилади. Бундай пешқадамликни қўлдан бермаслик учун туман ҳокими ва тегишли масъулларҳар ҳар куни таълим муассасаларига ташриф буюришни анъанага айлантирган.

Яқинда туман ҳокими ва тегишли масъуллар, тумандаги таълим сифати паст бўлган мактаб раҳбарлари билан ўзаро суҳбат жараёнида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни билим олишга қизиқтириш, тўгаракларга жалб қилиш, лозим бўлса, қатъий тартиб-интизом билан ёш авлодга таълим-тарбия бериш бўйича тавсиялар берилган.

Лекин ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда орқали бошқача талқин қилинди. Бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилади», дейилади ҳокимлик изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти Асака туманидаги 38-умумтаълим мактабида 2 апрель куни ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик туман ҳокимлиги «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023