Сиёсат - 19:09 · 27.04.2022

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрель кунги 216-сон қарори билан амалга оширилган.

Абдуллаев Аъзам Абдушукурович 2019 йил 26 апрель куни «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki фаолиятига бир муддат чеклов ўрнатилганди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мазкур узилишлар ҳақида Шавкат Мирзиёев хабар топганини маълум қилган.

Абдулла Ариповнинг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Зияев Ғолибшер Мелибоевич нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилганди.