Жаҳон - 19:53 · 27.04.2022

ЖССТ дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус ўтган ҳафтада дунёда коронавирусдан ўлимлар сони 2020 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичга етганини айтди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Naked Science»

Дунё бўйлаб инфекцияга чалиниш ва ўлим сони глобал миқёсда камайишда давом этмоқда. «Бу қувонарли ва яхши янгилик. Ўтган ҳафтада ЖССТга салкам 15 000 дан ортиқ ўлим ҳақида хабар берилди, бу 2020 йил мартидан бери энг паст ҳафталик кўрсаткич саналади», — деган ташкилот раҳбари.

Шу билан бирга, Гебрейесус бундай тенденцияни «эҳтиёткорлик билан» баҳолашга чақирган. У кўплаб мамлакатлар COVID-19 учун тестларни камайтираётганига эътибор қаратган. «Хавфли вирус штамларининг пайдо бўлиш таҳдиди сақланиб қолмоқда», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ коронавируснинг инсоният учун «ҳақиқий хавфли даври» энди бошланиши айтилганди.  Шунингдек, ковид бутунлай йўқолиб кетмаслиги маълум қилинган.