Илм-фан - 19:52 · 27.04.2022

Коронавируснинг юракка таъсири бўйича маълумот берилди

Россиялик кардиолог, тиббиёт фанлари доктори Юрий Беленков коронавирус юракка қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, касаллангандан кейинги дастлабки 140 кун ичида хасталик юракка таъсир қилиб, унинг фаолиятини бузади.

«Юракда касаллик уч босқичда кечади. Биринчисида инфекция юрак мушагини бевосита зарарлайди. Оқибатда юрак ритми жиддий бузилади. Бу нафас қисилиши ва юрак етишмовчилигига олиб келади. Иккинчиси — ковиддан кейинги биринчи 140 кун. Бу икки ёки уч ойдан кейин миокардитнинг шаклланишига сабаб бўлади. Жараёнда нафас қисилиши юзага келади, юракда шиш пайдо бўлади», — дейди Юрий Беленков.

Шифокорга кўра, тавсияларга риоя қилмаган беморларда шундай ҳолат кузатилади. «Агар бемор тузалгандан сўнг ёзиб берилган препаратларни қабул қилмаса, юрка фаолиятига зарар етказиши мумкин. Бунинг оқибати жуда ёмон, ногиронликгача олиб келади», — деган мутахассис.

Аввалроқ коронавирусга чалинганларда кексаликда учрайдиган касаллик эрта ривожланиши аниқланган. Шунингдек, ковид эволюцияси бўйича маълумот берилган.