Математика дарслигида 1 сутка 33 соат деб ёзилди
Иккинчи синф математика дарслигида 1 сутка камида 33 соат деб ёзилди. «NOVA24» Халқ таълим вазирлиги расмийси билан боғланиб, ҳолатга изоҳ олди.

Маълум қилинишича, болалар вақтни соат бўйича тўғри аниқлаш керак бўлган дарсда қуйидагича маълумот берилган:
08:33 — 27 такам 21;
09:39 — 21 такам 33 экани кўрсатилган.

Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази вакили Холмирза Юсупов ушбу дарсликда русча таржимада хатоликка йўл қўйилганини тан олган.
«Бироқ нашриётдаги дарсликларнинг аксарияти қайта кўриб чиқилиб, нашр этилган. Чекланган миқдордаги дарсликлардагина хатолар сақланиб қолган», — деган расмий.
Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб дарсликлари нашри стандарт талабларига жавоб бермаётгани маълум қилинган.